Жанубий Кореяда CОVID-19 беморлари сони 1 ойда 6 баробарга ошди

Олам

image

Охирги 4 ҳафта ичида Жанубий Корея шифохоналарига ётқизилган СОVID-19 беморлари сони аввалгига қараганда қарийб олти баравар ошди. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар берди. 

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги (KDCA) август ойининг биринчи ҳафтасида СОVID-19 туфайли шифохоналарга 861 киши ётқизилганини маълум қилди. Коронавирус билан касалланиш жорий йилнинг февраль ойидан бери энг юқори даражага етди. Касалликни юқтирганлар сонининг кўпайишига қарамай, беморларнинг 90 фоиздан ортиғи касалликни енгил ўтказган. Шунгдай бўлса-да ҳукумат кекса фуқаролар ва бошқа юқори хавф гуруҳлари мониторингини кучайтиришга ҳамда дори-дармонлар ва синов тўпламларининг барқарор таъминотини таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатларни икки баравар оширишга қарор қилган.

Охирги тўлқин тез тарқаладиган омикрон вариантининг КP.3 субвариантидан келиб чиққан бўлиб, июль ойи ҳолатига кўра жами ҳолатларнинг 45,5 фоизини ташкил этди. Бу ойда стационар беморларнинг 65,2 фоизини 65 ва ундан катта ёшдагилар, 18,1 фоизини 50-64 ёшдагилар ташкил этган. Расмийлар 65 ёшдан ошган кишиларни СOVID-19ʼга қарши эмлаш жараёни октябрь ойида давом этишини эълон қилган.

“Ёзда нафас олиш йўллари инфекциялари хавфи ортади, чунки ёпиқ жойлар тўлиқ вентиляция қилинмаган ва таътил пайтида одамлар ўртасида алоқалар кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда энг аасосийси гигиена қоидаларига риоя қилиш жуда муҳим ҳисобланди”, деган КDCA раҳбари Жи Ён Ми.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея СОVID-19

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг