Жанубий Кореяда парвоз вақтида самолёт эшиги очилиб кетди (видео)
Олам
−
26 Май 2023
15403Жанубий Кореяда Asiana Airlines авиакомпанияси самолётининг эшиги парвоз вақтида очилиб кетди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.
Аниқланишича, самолёт Жежу оролидан Сеулдан 237 км жануби-шарқда жойлашган Тегу шаҳрига йўл олган. Маҳаллий вақт билан соат 12:45 да эшик тўсатдан очилиб кетган.
Маълумотларга кўра, фавқулодда вазият вақтида бортда 194 киши бўлган. Самолёт эшиги очиқ ҳолда муваффақиятли қўнган.
Самолёт эшигини 30 ёшли йўловчилардан бири очгани тахмин қилинмоқда. Ҳодиса вақтида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ ҳаво етишмаслиги ташхиси билан 9 киши шифохонага ётқизиган.
Қайд этилишича, йўловчилар орасида 48 нафар бошланғич ва ўрта мактаб спортчилари бўлган.
LiveБарчаси