Жанубий Кореяда магистрал туннел ёниб кетди, қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кореянинг Сеул жанубидаги Гвачеон шаҳрида жойлашган шосседаги туннелда ёнғин содир бўлди. Оқибатда камида беш киши ҳалок бўлди, 37 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

Ёнғин соат 13:49 да бошлангани айтилмоқда.

Қутқарувчилар дастлаб қурбонлар сонини олтита деб тахмин қилишган, бироқ кейинроқ бештага тўғрилаб, бир қурбон икки марта саналганини маълум қилган. 37 киши эса тутундан заҳарланиш туфайли жароҳатланган. Уларнинг аксарияти енгил ҳолатда, аммо уч киши жиддий жароҳат олган, жумладан, куйиш аломатлари бор.

Масъуллар дастлаб ёнғин автобус ва аҳлат ташувчи машина ўртасидаги тўқнашувдан кейин бошланганини эълон қилган. Аммо кейинроқ аниқ сабабни ўрганиш учун қўшимча тергов зарурлигини айтган ва ҳалокатли ёнғин учун фақат юк машинаси жавобгар бўлиши мумкинлиги эҳтимолини очиқ қолдирган.

Расмийларнинг билдиришича, ёнғинда 45 та машина йўқ қилинган.

Маълум қилинишича, Жанубий Корея Президенти Юн Сеок Ёл қўшимча қурбонлар бўлмаслиги ва қутқарилганларга тўлиқ тиббий ёрдам кўрсатиш учун ҳалокат жойини синчиклаб текширишни буюрган.

Расмийларнинг айтишича, қутқарув операцияси натижаларига қараб қурбонлар сони янада ортиши мумкин.

Воқеа жойига жами 94 та ўт ўчириш машинаси, 219 та ўт ўчириш техникаси ва вертолётлар жўнатилиб, соат 16:12 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг