Жанубий Кореяда ит гўшти фермалари ёпилмоқда
Олам
−
16 Август 4150 1 дақиқа
Жанубий Кореяда ит гўшти фермалари ёпилмоқда. Бу ҳақда Озиқ-овқат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги маълумотларига таяниб, “Yonhap” хабар берди.
Маълум қилинишича, ит гўшти етиштирадиган фермаларни ёпиш бўйича уч йиллик давр белгиланиб олинган. Ушбу уч йилликнинг биринчи йилидаёқ мамлакатдаги тахминан 1 500 фермадан 1 072 таси (74 фоизи) фаолиятини тўхтатган.
Ёпилган хўжаликларда қарийб 350 мингта ит боқилган. Ҳукумат прогнозларига қараганда ёпилиш суръати анча юқори бўлган.
2024 йилда қабул қилинган қонунга кўра, 2027 йилдан бошлаб Жанубий Кореяда итларни гўшт учун боқиш ва истеъмол қилиш тўлиқ тақиқланади.
Ҳукумат статистикасига кўра, ит гўштидан тайёрланган маҳсулотларни сотувчи 1500 га яқин ит фермаси, 34 та гўштни қайта ишлаш заводи, 219 та дистрибютор ва 1600 га яқин ресторан мавжуд.
Корея яқиндагина ит гўштини истеъмол қилиш сақланиб қолган кам сонли мамлакатлардан бири эди. Бироқ сўнгги ўн йилликларда бу анъана пасайиб борган – асосан ҳаёт тарзи ва маданиятдаги ўзгаришлар, уй ҳайвонлари эгалари сонининг ортиши билан боғлиқ. Шу боис 2024 йилда парламент бу анъанани бутунлай тақиқлаш бўйича қарор қабул қилган ва уч йиллик ўтиш даврини белгилаган.
Live
Барчаси