Жанубий Корея Японияга жавоб чораларини қўллаяпти

Олам

image

Жанубий Корея Японияни қулай экспорт шароитларидан маҳрум қилди, дея хабар беради “РИА Новости” 12 август куни Корея ҳукумати Япония ҳукуматининг шунга ўхшаш чораларига жавобан Японияни эспорт қилиш учун енгиллаштирилган шароитлар берилган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлади. 

Июнь ойи бошида Япония Жанубий Кореяга электрон саноатида ишлатиладиган учта турдаги япон материалларини сотиб олиш учун енгиллаштирилган шартларни беришни тўхтатаётганини эълон қилганди. Расмий Сеул буни Жаҳон савдо ташкилоти меъёрларини бузиш сифатида кўриб, қасос олишга бел боғлади. 

Корея Республикаси Саноат ва савдо вазири Сонг Юн Мо журналистларга, биринчи тоифадаги экспортчилар рўйхатида Япония иккинчи поғонага тушишини айтди. 

Жанубий Корея ҳукуматининг фикрича, ракета технологиялари, ядро материаллари, кимёвий моддалар ва икки томонлама маҳсулотлар савдоси устидан халқаро экспорт назорати тамойилларига амал қилмайдиган давлатлар бундай маҳсулотларни Жанубий Кореяга Япония учун экспорт қилишга рухсат олиш жараёни энди кўпроқ вақт талаб этади. 

Ўз навбатида Япония 1910-1945 йилларда Японияда мустамлакачилик даврида Япония компаниялари томонидан мажбурий меҳнатидан фойдаланилган кореяликларга компенсация тўлашга уринишлари муносабати билан Япония июль ойи бошида Жанубий Кореяга бўлган ишончни йўқотишини эълон қилди. Ушбу ҳолат япон расмийларининг Жанубий Кореянинг хатти-ҳаракатлари халқаро ҳуқуқни бузаётганига ишонишига сабаб бўлди. 

Япония Ташқи ишлар вазирлиги бир неча бор таъкидлаганидек, 1965 йилдаги келишув Япония ва Жанубий Корея ўртасидаги муносабатларнинг нормаллаштирилиши муносабати билан Япония томонидан 300 миллион доллар тўланиши ва 200 миллион доллар миқдорида кредитлар берилишини назарда тутган эди. 

Япониянинг фикрича, мулкни, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини қоплаш тўғрисидаги барча талаблар ниҳоят ҳал қилиниши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг