Жанубий Корея Ўзбекистонни коронавирус бўйича “қизил” рўйхатдан чиқарди
Олам
−
03 Февраль 2021
4201Ўзбекистон Республикасида эпидемиологик вазият барқарорлашгани инобатга олиниб, Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу муносабат билан шартномаси мавжуд ҳамда виза тасдиқномаларининг амал қилиш муддати тугамаган фуқароларни пандемия даврида Корея Республикасига ташкилий тарзда жўнатиш тартибини келишиб олиш бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан мазкур давлатнинг тегишли идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда.
Агентлик бугунги кунда фуқароларни ташкилий тарзда жўнатишнинг аниқ саналари номаълумлиги сабабли, шартномаси келган ва виза тасдиқномалари мавжуд фуқароларнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига тақдим қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни тайёрлаб қўйишларини тавсия қилган. Судланмаганлик тўғрисидаги ва тиббий маълумотномаларнинг амал қилиш муддати берилган кундан бошлаб 3 ой эканини эслатиб ўтган.
LiveБарчаси