Жанубий Корея расмийлари Путиннинг Сэулга ташрифига тайёрланмоқда
Олам
−
25 Март 2021
5911Жанубий Корея расмийлари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашиши биланоқ Россия Президенти Владимир Путиннинг Сеулга ташрифини ташкил қилмоқчи. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралардан сўнг Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Чон Уй Ён маълум қилди.
“Биз COVID-19 билан боғлиқ вазият барқарорлашар экан, Президент Путиннинг Жанубий Кореяга ташрифи энг қисқа вақт ичида амалга оширилишини таъминлаш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга оширишга келишиб олдик”? дейди Жанубий Корея ТИВ раҳбари.
Россия Ташқи ишлар вазири кореялик ҳамкасби билан учрашувда мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик кенгаяётганини эълон қилди ва Корея ярим ороли мамлакатларини музокараларга имкон қадар тезроқ қайтиш ҳамда қуролланиш пойгасидан воз кечишга чақирди.
Шунингдек, Россия ва Корея Республикаси ўртасидаги музокараларда қўшма инвестиция фондини яратиш истиқболлари ҳам муҳокама қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь