Жанубий Корея Президенти Шимол билан алоқаларни тиклашга чақирди
Олам
−
11 июл 2025 5108 1 дақиқа
Жанубий Корея Президенти Ли Чжэ Мён яна бир бор Пхеньян билан бузилган алоқаларни тиклашга чақирди. Бу ҳақда у ўз лавозимига киришганидан кейин биринчи марта раислик қилган Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида сўз очди.
“Кореялараро тинчлик миллий хавфсизлигимизни ҳимоя қилишнинг энг реал ва амалий усулидир”, деди Ли.
Президент, шунингдек, ўзгарувчан халқаро тартиб, Жанубий Кореядаги сиёсий вазият ва миллий хавфсизликка таҳдидларнинг олдини олиш учун Шимолий Корея билан боғлиқ омилларни кенг муҳокама қилишга чақирди.
Ли яриморолда “тинчлик ва бирга яшаш”ни мустаҳкамлаш учун президентликка киришганидан сўнг Шимолий Корея билан мулоқот ўрнатишга ҳаракат қилишини айтди. У Шимол билан “барқарор, узоқ муддатли муносабатлар” зарурлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ли Чжэ Мён олдинроқ ҳам матбуот анжуманида мамлакат конституциясида кўрсатилганидек, Корея Халқ Демократик Республикасига (КХДР) тинч йўл билан бирлашув тарафдори эканини айтганди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август