Жанубий Корея Ойда база қурмоқчи

Олам

image

Жанубий Корея 2045 йилгача доимий Ой базасини барпо этиш ниятида эканини эълон қилди. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар берди.

Мамлакатнинг KASA космик агентлиги йўл харитасини тақдим этди, унга кўра мамлакат 2045 йилгача Ойда логистика ва иқтисодий базани яратади. Режаларга ой модули, транспорт тизимлари, ресурсларни ривожлантириш ва инфратузилмани қуриш киради.

Қайд этилишича, 1960-1970 йиллардаги вақтинчалик миссиялардан фарқли ўлароқ, янги урғу “байроқлар ва оёқ излари”га эмас, балки барқарор инфратузилмага қаратилган.

KASA шунингдек, 2035 йилга бориб Қуёш ва Ернинг тортишиш кучлари мувозанатлашган Lagrange L4 нуқтасига Қуёш кузатувчи сунъий йўлдошини жойлаштириш миссиясини ҳам кўзда тутади.

  • 2030 йилгача – биринчи миллий астрономик сунъий йўлдош учирилади;
  • 2040 йилгача – Ойга қўниш модули юборилади;
  • 2045 йилгача – доимий Ой базаси қурилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея ҳозирда ишлаб чиқилаётган ўзининг узоқ масофали ҳаво-ер бошқариладиган ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанубий Корея Ой база KASA Lagrange L4

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг