Жанубий Корея коронавирус сабабли ҳарбийларини Африкадан эвакуация қилади 

Олам

image

Жанубий Корея Ҳукумати ҳарбий денгизчиларнинг коронавирус билан оммавий зарарланиши сабабли Африкадан ўз ҳарбий контингентини эвакуация қилишга қарор қилди.  

Гап Қизил денгиз ва Сомали ярим оролида қароқчиликка қарши кураш бўйича халқаро миссияда иштирок этаётган “Чҳонҳэ” контингентининг ҳарбий хизматчилари ҳақида кетмоқда. 

Умуман олганда, ушбу контингент Жанубий Кореянинг 300 нафар ҳарбий хизматчиларини ўз ичига олади. “Чҳонҳэ” контингентини ўз ватанига қайтариш тўғрисида қарор “Буюк қирол Мунму” жамоасидан олтита денгизчида коронавирус инфекцияси тасдиқланганидан кейин қабул қилинган. 

Таъкидланишича, COVID-19 кемада карантинга олинган яна 80 та денгизчида гумон қилинмоқда. Қайд этилишича, Жанубий Корея қўшинларини эвакуация қилиш учун ҳарбий транспорт самолётлари ишлатилади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Жанубий Африкада ҳозиргача 2,25 млн кишида коронавирус аниқланган. 65 972 нафар бемор ушбу касалликдан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Африка Жанубий Корея

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг