Жанубий Корея КХДР билан алоқадор 12 нафар шахсга санкция қўллади
Олам
−
21 Сентябрь 2023
3048Корея Республикаси ҳукумати КХДР билан алоқадор бўлган 10 нафар жисмоний ва 2 нафар юридик шахсга санкция киритди. Бу ҳақда Корея Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, жисмоний шахслар орасида Шимолий Корея Мудофаа вазири Кан Сун Нам ҳам бор.
“Шимолий Кореянинг Корея ярим ороли ва сайёрамиздаги тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солаётган ноқонуний фаолиятига жавобан ҳукуматимиз учинчи давлатлар, жумладан, Россия билан қурол савдосига боғлиқ ҳолда 10 нафар жисмоний ва 2 юридик шахсга нисбатан санкциялар киритмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.
Хусусан, Корея Республикаси Президенти Юн Сок Ёль БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги чиқишида, Жанубий Корея Россия ҳарбий технологиялари эвазига КХДРдан қурол етказиб беришни тўғридан-тўғри провокация ва таҳдид деб билишини айтган.
Шундан сўнг, Россиянинг Корея Республикасидаги элчихонаси Россия томони Юн Сок Ёлнинг баёнотларини асоссиз, провокацион ва қарама-қаршилик деб билишини иддао қилган.