Жанубий Корея Хитойга коронавирусга қарши кураш учун 5 млн доллар беради
Олам
−
30 Январь 2020
5797Корея Республикаси ҳукумати коронавирус тарқалишини олдини олиш учун Хитойга 5 миллион доллар ажратишга қарор қилди. Бу ҳақда TAСС хабар берди.
Расмий Сеул янги турдаги пневмониянинг тарқалиши муносабати билан Пекинни шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари, жумладан, 2 миллион тиббий ниқоб билан таъминлашни таклиф қилгани хабар қилинди. Бундан ташқари, Жанубий Корея расмийлари 100 мингта ҳимоя костюм ва кўзойнакни Хитой томонига топшириш ниятини билдирди.
Aввалроқ, Президент Mун Чже Ин Хитой раиси Си Цзиньпинга йўллаган мактубида, Жанубий Корея касаллик тарқалишининг олдини олиш учун Хитойга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёрлигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь