Жанубий Корея ит гўшти ейишни тақиқламоқчи
Олам
−
18 Сентябрь 2023
5869Жанубий Корея қонун чиқарувчилари ит гўштини истеъмол қилишни тақиқловчи қонун қабул қилмоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Парламентда кўпчиликни ташкил этувчи асосий мухолифатдаги Демократик партия сўнгги навбатдаги сессиясида ушбу қонунни таклиф қилган. Президент Юн Сок Ёлнинг консерватив “Халқ кучи” партияси бу таклифни қўллаб-қувватлаган. Айни пайтда озиқ-овқат учун ит боқадиган фермерларнинг қаршилигига қарамай, қонунни қабул қилиш учун овозлар етарли.
“Жанубий Кореяда 10 миллионга яқин уй ҳайвонлари боқилади. Ит ейишни тўхтатиш вақти келди”, дейди ҳукмрон партия раҳбари Пак Дэ Чхоль.
Сўнгги бир неча йил ичида мамлакатда ит гўшти истеъмоли кескин камайган бўлса-да, илгари ит фермаси ва ресторан эгаларининг кучли қаршиликлари туфайли бундай чекловни жорий этишга уринишлар муваффақиятсиз тугаган эди.
“Жанубий Кореянинг биринчи хоними Ким Кеон Хи буни тўхтатишга интилмоқда”, дея хабар беради маҳаллий матбуот.
Август ойида у ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари учун матбуот анжуманида қатнашиб, ит гўшти етиштириш йўқ қилинмагунча курашишга ваъда берганди.
Ҳукмрон консерватив блок ва асосий мухолифат партияси келаси йилнинг апрелида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига ҳозирлик кўрмоқда. Улар ит етиштирувчиларга янги қонун туфайли зарар кўрмасликлари учун субсидиялар таклиф қилмоқчи.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь