Жанубий Корея бош мураббийи истеъфога чиқди

Спорт

image

Жанубий Корея миллий терма жамоасининг бош мураббийи Хон Мён Бо 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги омадсиз иштироки ва жамоанинг плей-офф босқичига чиқа олмагани сабабли ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда “Yonhap” агентлиги хабар берди.

“Бугун мен Жанубий Корея эркаклар миллий терма жамоаси бош мураббийи лавозимидан кетишга қарор қилдим. Корея футболини севадиган ва миллий жамоани қўллаб-қувватлайдиган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Биз кутилган натижаларга эриша олмадик ва бунинг учун тўлиқ масъулият бош мураббий сифатида менинг зиммамда”, деди Хон Мён Бо.

57 ёшли мутахассиснинг Жанубий Корея футбол ассоциацияси билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилиши керак эди.

Жанубий Корея терма жамоаси Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида 3 очко тўплаб, ўз гуруҳида учинчи ўринни эгаллади ва плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолди. Жамоа Чехияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, Мексика ҳамда Жанубий Африкага эса 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Маълумот учун, Жанубий Корея тарихда Жаҳон чемпионатида 12 марта иштирок этган илк Осиё давлати ҳисобланади. 2026 йилги мусобақа уларнинг кетма-кет 11-Жаҳон чемпионати бўлди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг