Жанубий Корея ҳам баллистик ракета учирди
Олам
−
08 Ноябрь
5295Жанубий Корея КХДР томонидан амалга оширилган сўнгги ракета учиришларига жавобан Сариқ денгизга “ер-ер” синфидаги баллистик ракетани учирди. Бу ҳақда Жанубий Корея армиясининг Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, “Yonhap” хабар берди.
Қайд этилишича, машғулотлар кеча, 7 ноябрь куни мамлакат пойтахти Сеулдан 108 км жануби-ғарбда жойлашган Тэан қирғоқ туманида ўтказилган.
Машғулот сценарийсига кўра, Шимолий Корея баллистик ракета учиришига жавобан Жанубий Кореянинг ракета бўлинмаси Сариқ денгиздаги нишонни йўқ қилиш учун қисқа масофага мўлжалланган Hyunmoo-II баллистик ракетасини учирган.
“Ушбу машғулотларда ҳарбийларимиз КХДРнинг ҳар қандай провокациясига жавоб қайтаришда қатъиятли эканини, шунингдек, душман провокациялари манбасига аниқ зарбалар бериш имконияти ва позициясини намойиш этди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея Шарқий денгиз томон бир нечта қисқа масофали баллистик ракеталарни учирган эди. Маълумотларга кўра, ракеталар 250 миля масофани босиб ўтган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь