Жанубий Африкада портлаш юз берди (видео)
Олам
−
20 Июль 2023
4366Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳри марказида портлаш юз берди. Бу ҳақда Жанубий Африканинг “SABC News” телеканали шаҳар фавқулодда хизматига таяниб хабар берди.
“Йоханнесбург фавқулодда хизматлари портлашни тасдиқлади”, дейилади хабарда.
Полиция маълумотларига кўра, портлаш шаҳарнинг марказий бизнес мавзесида, Бри ва Симмонс кўчалари оралиғида содир бўлган. Қайд этилишича, ушбу ҳудудда магистраль газ қувурининг бир қисми портлаган.
Ҳодиса оқибатида камида тўққиз киши жабрланган, ҳалок бўлганлар ҳақида хабар берилмаган.
Расмийлар фуқароларни портлаш жойидан узоқроқ туришга ва бошқа йўллардан фойдаланишга чақирган. Манбада айтилишича, воқеа жойига қутқарувчилар етиб келган.
Йоханнесбург жойлашган Гаутенг провинцияси бош вазири Паньяза Лесуфи шаҳардаги вазият назорат остида эканини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Анқара вилоятида жойлашган машинасозлик ва кимё заводида портлаш содир бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь