Жанубий Африкада 10 йилдан бери илк бор қор ёғди (фото+видео)

Олам

image

Кеча, 10 июль куни Жанубий Африканинг энг йирик шаҳри Йоханнесбургда қор ёғди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Келтирилишича, жанубий яримшарда ҳозирда қиш фасли ҳукм сурмоқда. Охирги марта бу ерда 10 йил олдин қор ёғган.

Расмийлар Жанубий африкаликларга илиқроқ кийинишни маслаҳат бермоқда, чунки совуқ фронт мамлакатнинг катта қисмини қамраб олган ва у камида бир ҳафта чекинмаслиги айтилмоқда.

Мамлакат гидрометереология хизмати ҳозирча қор ёғиши катта муаммоларни келтириб чиқармаётганинини маълум қилган.

Йоханнесбург аҳолиси қор билан қопланган кўчаларга мафтун бўлиб қолганга ўхшайди, бу уларнинг кенгликларида кам учрайдиган манзара.

Маълумотларга кўра, Жанубий Африканинг бир қатор вилоятларида, шу жумладан Шарқий Кейп, Мпумаланга ва Йоханнесбург ва Соуэтони ўз ичига олган Гаутенг минтақасида қор ёғган.

Метеорологлар фермерларга совуқ ҳавода, айниқса, муҳим бўлган чорва моллари учун мос иссиқ жойларни топишни маслаҳат берган.


Мақола муаллифи

Теглар

қор Жанубий Африка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг