Жангга ташна Чимаев Леонга рақиб бўлмоқчи

Спорт

image

UFC яримўрта вазн тоифасида октагонга кўтариладиган 27 ёшли швециялик Ҳамзат Чимаев (10-0) жорий йилнинг декабрь ойида 30 ёшли Британия вакили Леон Эдвардс (19-3) билан жанг қилишга тайёр. Агар ташкилот ушбу баҳсни тасдиқласа, Чимаев жароҳати сабабли турнирда иштирок эта олмайдиган Хорхе Масвидалнинг ўрнини эгаллайди.

“Кел, буни амалга оширайлик”, дея ёзган Чимаев ўз Twitter саҳифасида.

Бунга қадар Чимаев ва Эдвардс ўртасидаги дуэль уч марта бекор қилинган. Дастлаб жангчилар 2020 йил 19 декабрда жанг қилишлари керак эди, аммо Эдвардсда коронавирус аниқлангани туфайли баҳс 20 январга кўчирилган. Сўнгра Чимаев коронавирус билан касалланган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳамзат Чимаев сўнгги бор жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган UFC 267 турнирида Хитой вакили Ли Жинлиангни биринчи раунднинг тўртинчи дақиқасидаёқ бўғиш усули билан мағлуб этганди. Эдвардс эса, июнь ойида ўтказилган UFC 263 турнирида Нейт Диасни мағлубиятга учратган.

Маълумот учун, ушбу вазн тоифасида мутлақ чемпион P4P рейтинги етакчиси Камару Усман ҳисобланади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Хамзат Чимаев Леон Эдвардс Хорхе Масвидаль

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг