Жамоат транспортида йўлкира банк картасида тўланса ҳам 1700 сўм бўлади

Жамият

image

Пойтахтда жамоат транспорти учун тўлов нархлари жорий йил 1 ноябрдан 2000 сўмга оширилиши ҳақида хабар берилган эди. Бунда йўл ҳақи дастлаб нақд пул ва банк карталари орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланди.

Бироқ бугун, 31 октябрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ пойтахт жамоат транспортида янги, қўшимча ва рағбатлантирувчи тарифлар жорий этилаётгани, бунда йўловчилар тўловни банк карталари орқали амалга оширган тақдирда ҳам АТТО транспорт карталаридаги каби 1700 сўм ечиб олинишини маълум қилди. 

Унга кўра, бир йўловчи қатнови учун чекланган тарифлар нақд пул орқали 2000 сўм, АТТО транспорт карталари ва банк карталари орқали тўлов учун эса 1700 сўм этиб белгиланган. 

“Йўловчилар АТТО транспорт карталарини ишлатган ҳолда бир соат ичида иккинчи маротаба автобусдан фойдаланса, йўл ҳақи учун 700 сўм тўлайди. Бир соат давомида йўловчилар автобусдан учинчи ва тўртинчи маротаба маълум бир манзилга ҳаракатланиши эса мутлақо бепул бўлади”, дея қўшимча қилган “Тошшаҳартрансхизмат”.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда пойтахтда жамоат транспорт воситаларида ҳаракатланиш нархи 2000 сўмгача кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо Транспорт вазирлиги бу хабарлар Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори лойиҳасида келтирилган маълумотлар асосида тарқалгани ва ҳали тасдиқланмаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўлов Жамоат транспорти банк картаси АТТО

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг