Жамоат транспортида кунлик тушум “плани” бекор қилинади

Жамият

image

Жамоат транспортида шу пайтгача бўлган кунлик тушум “плани”ни белгилаш амалиёти бекор қилинади. Бу ҳақда бугун, 31 январь куни Президент ҳузурида жамоат транспорти соҳасини такомиллаштириш юзасидан ўтказилган йиғилишда айтиб ўтилди, деб хабар беради Президент матбуот котиби Шерзод Асадов.

Автобуслар паркини кенгайтириш учун ташувчи тадбиркорларга автобус паркини янгилашни рағбатлантириш тизими жорий қилинади. Жумладан:

- ташувчиларни танлашда автобуснинг янгилигига қараб, йўналишда йўловчи ташишнинг кафолатланган муддатлари 7 йилгача узайтирилади (10 ёшдан ошган автобуслар бўйича шартнома тузилмайди);

- тадбиркорлар олиб келган янги автобуслар бўйича қўшилган қиймат солиғини бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилади;

- автобуслар сотиб олиш учун 10 йилгача муддатга имтиёзли кредит берилади.

Эндиликда маблағ автобуснинг юрган масофаси ва одамлар бу хизматдан розилигига қараб берилади. Хизмат сифатига – автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади. Бунда ташувчи тадбиркор ҳар 1 километр учун 10 фоиз рентабеллик билан кафолатли тўловни олади.

Бундан ташқари, аҳолига қулай йўл ҳақи тарифларини (йиллик, чораклик, ойлик, кунлик, соатлик) жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг