Жамму ва Кашмир: мустақиллик ёки Покистонга қўшилиш
Олам
−
06 Август 2019
4642Исломобод Ҳиндистон расмийларининг Жамму ва Кашмир штатининг алоҳида мақомини бекор қилган "ноқонуний хатти-ҳаракатлари" га жавоб бериш учун барча имкониятлардан фойдаланади, деди Покистон ташқи ишлар вазирлиги Бу ҳақда "РИА Новости" хабар бермоқда.
Ҳиндистон президенти Рам Нат Ковинд штатнинг алоҳида мақомини бекор қилувчи фармонни имзолаган эди. Тегишли қонун лойиҳаси парламентга тақдим этилди. Айтиш керакки, Жамму ва Кашмир штати халқаро ҳамжамият томонидан тан олинган баҳсли ҳудуддир.
“Ҳиндистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган бир томонлама қадамлар ушбу мақомни ўзгартира олмайди. Покистон халқаро низонинг иштирокчиси сифатида ушбу ноқонуний қадамларга қарши туриш учун барча имкониятлардан фойдаланмоқда”, деди Покистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Aҳолисининг аксарияти мусулмон бўлган Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатида ҳудуднинг мустақиллиги ёки Покистонга қўшилиш тарафдори бўлган фаол айирмачилар мавжуд.
Aйни пайтда, Кашмирда Ҳиндистон ва Покистон ўртасида расмий чегаралар мавжуд эмас - назорат чизиғи икки давлат армиясини ажратиб туради. Деҳли Покистон расмийларини қуролли айирмачиларни қўллаб-қувватлашда айбламоқда. Исломобод бу даъволарни рад этиб, Кашмир аҳолиси ўз ҳуқуқлари учун мустақил курашаётганини айтмоқда.
LiveБарчаси