Жалоловнинг бу галги рақиби 1 раунд ҳам чидаб беролмади (видео)

Спорт

image

Бугун, 3 октябрь куни Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг бокс дастури бўйича баҳслар бўлиб ўтмоқда. Унда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Баҳодир Жалолов хитойлик Байикевузи Данабиекега қарши ярим финал жангида рингга кўтарилди. 

Энг оғир вазн тоифасида ўтган жангда Жалолов мезбонлар вакилини 1-раунддаёқ нокаут билан мағлубиятга учратди. Шу тариқа Ўзбекистон вакили 5 октябрь куни олтин медал учун жанг қиладиган бўлди.

Баҳодир шунингдек, ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг финалига йўл олиш билан бир қаторда Париж-2024 ХХХIII ёзги Олимпия ўйинларига ҳам йўлланмани қўлга киритди. 

Маълумот учун, бу Жалолов учун фаолиятидаги учинчи Олимпиада йўлланмаси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, чорак финалдан баҳсларга қўшилган Жалолов тожикистонлик Муҳаммад Аброриддиновни катта устунлик билан доғда қолдирган эди. У жангнинг иккинчи раундида рақибини техник нокаут эвазига таслим этганди


Мақола муаллифи

Теглар

Осиё ўйинлари Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг