Жалолов Канадада жанг қилади
Спорт
−
28 Ноябрь
2192Ўзбекистонлик профессионал боксчи Баҳодир Жалолов навбатдаги жангини 6 февраль куни Канадада ўтказади. Бу ҳақда “Top Rank” промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Жалоловга ўша куни франциялик Дэвид Спильмонт рақиблик қилади. Марказий жангда Канада вакили Артур Биярсланов франциялик Моҳамед Мимунга қарши рингга кўтарилади.
Маълумот учун, 30 ёшли Баҳодир Жалолов шу вақтга қадар профессионал боксдаги фаолиятида 14 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Сўнгги жангини 2023 йил 17 ноябрь куни Тошкентда ЖАР вакили Крис Томпсонга қарши ўтказиб, илк раунддаёқ рақибини нокаутга учратган,
Жалоловнинг бўлажак рақиби 33 ёшли Дэвид Спильмонт эса шу кунгача 27 та жанг қатнашиб, 16 ғалаба, 8 мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган. Ғалабаларининг 11 тасини нокаут орқали қўлга киритган.
LiveБарчаси
“Ўзкимёсаноат” АЖ бошқаруви раиси ўзгарди.
04 Декабрь
Доллар курси бироз пастлади.
04 Декабрь