Жаҳон чемпионати плей-офф турнири мезбонлари аниқ бўлди
Спорт
−
20 Ноябрь 2025 4145 2 дақиқа
FIFA Мексиканинг Гвадалахара ва Монтеррей шаҳарлари 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун конфедерациялараро плей-офф турнирига мезбонлик қилишини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилот ўзининг расмий саҳифасида хабар берди.
Турнир 2026 йилнинг 23-31 март кунлари бўлиб ўтади ва унда беш конфедерациядан олтита терма жамоа мундиалнинг сўнгги икки йўлланмаси учун курашади. Ҳозирда АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашадиган 48 жамоадан 42 та терма жамоа номи аниқ бўлиб улгурган, қолган 6 та йўлланмадан 4 таси Европа минтақаси жамоаларига ва яна иккитаси қитъалараро плей-офф учун тақсимланган. Мундиалда жамоалар сони ошиши сабаб, плей-офф босқичида ҳам тарихда илк марта 6 та терма жамоа иштирокида ўтмоқда.
Мусобақада қуйидаги терма жамоалар иштирок этади:
- Ироқ (ОФК);
- Конго ДР (CAF);
- Боливия (КОНМЕБОЛ);
- Янги Каледония (OFC);
- Ямайка ва Суринам (КОНКАКАФ).
Баҳслар ЖЧ–2026 финал босқичи ўтказиладиган икки стадионда ташкил этилади.
“Бу ажойиб ареналар эҳтирос, драма ва ҳаяжонга тўла турнир бўлишини ваъда қилади. Плей-офф мусобақаси мухлисларга Канада, Мексика ва АҚШда бошланадиган йирик футбол байрами арафасида тарихий ўйинларнинг бир қисми бўлиш имконини беради”, дейди FIFA президенти Жанни Инфантино.
Маълумот учун, плей-офф турнирига қура ташлаш маросими бугун, 20 ноябрь куни Цюрихдаги FIFA қароргоҳида, Европа плей-офф босқичи қуръаси билан бир вақтда ўтказилади.
Live
Барчаси