Жаҳон банкининг собиқ Президенти пневмония асоратлари оқибатида вафот этди
Олам
−
26 Ноябрь 2020 4643 1 дақиқа
Жаҳон банкининг собиқ Президенти Жеймс Вулфенсон АҚШда вафот этди. Бу ҳақда "The Washington Post" хабар берган.
ОАВга кўра, 86 ёшли Вулфенсон Нью-Йоркдаги уйида вафот этган.
Собиқ Президентнинг ўлимига пневмония асоратлари сабаб бўлгани айтилган.
Жеймс Вулфенсон Жаҳон банки раҳбари сифатида кетма-кет икки марта, аввал 1995 йилда, кейин эса 2000 йилда қайта сайланган.
Маълумот учун, Жаҳон банкига 1945 йил 27 декабрда асос солинган. Унинг ҳозирги Президенти Дэвид Малпасс ҳисобланади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь