Жаҳон банки Ўзбекистонга салкам 300 млн доллар ажратади

Жамият

image

Кеча, 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида, Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб биринчи иш сафари доирасида, 14–18 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Aнна Бёрде билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Жаҳон банки ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги музокаралар якунида “Ўзбекистонда сув таъминоти хизматлари секторини ривожлантириш ва уни институционал қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича молиявий ва грант битимлари имзолаш маросими бўлиб ўтган.

Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан 239 миллион AҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит, шунингдек, Швейцария давлат котибиятининг иқтисодий масалалар бўйича 7,8 миллион AҚШ доллари миқдоридаги гранти ажратилади. 

Қайд этилишича, лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг учта ҳудудида 500 мингдан ортиқ киши сув таъминоти ва канализация хизматларидан янада сифатли фойдалана олади. Қорақалпоғистон Республикасида Нукус, Тахиатош ва Хўжайли шаҳарларида канализация-тозалаш иншоотларини модернизация қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида сув таъминоти ва канализация тармоқлари кенгайтирилиб, реконструкция қилинади.

Шунингдек, “Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш” лойиҳаси бўйича молиявий битимлар имзоланган. Лойиҳани амалга ошириш учун Жаҳон банки томонидан 50 миллион AҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Ўзбекистонга 61 млн евро ажратиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг