Жаҳон банки 2021 йил Ўзбекистонда ЯИМ 4,3 фоизга ўсишини прогноз қилди

Жамият

image

Ўзбекистон ялпи ички маҳсулот ҳажми  2021 йил 4,3 фоизга, 2022 йилда 4,5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Бу ҳақда Жаҳон банкининг “Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари” ҳисоботида маълумот келтириб ўтилган.

Унган кўра, 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМнинг ўсиши 0,6%ни ташкил этган, 2021 йил 4,3 фоизга, 2022 йилда 4,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.

“Марказий Осиёда бу йил иқтисодий ўсиш 3 фоизгача кўтарилиши кутилмоқда, бу товарларнинг нархлари ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг мўътадил кўтарилиши билан кучайган, чунки субрегион Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” ташаббусида фаоллашмоқда”, дейилади ҳисоботда.

Ҳисоботда айтилишича, вазиятнинг салбий ривожланиши хавфининг аниқ устунлиги мавжуд. Маркзий Осиёдаги иқтисодий ўсишнинг бевосита истиқболлари сўнгги пайтларда баъзи мамлакатларда ижтимоий нотинчликка, шунингдек, геосиёсий зиддиятларнинг кучайиш хавфига сабаб бўлган COVID-19 билан касалланишнинг кўпайиши билан боғлиқ. Европа ва Марказий Осиёда COVID-19 касаллигининг кўпайиши уй хўжаликлари ва компаниялар томонидан чекловларнинг кучайишига ҳамда кучли реакцияларга олиб келиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг