Собиқ Президент Жээнбековни жазолаш талаб қилинмоқда
Олам
−
28 Январь 2021
14629Қирғизистоннинг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбековни 2020 йил 5 октябрда кучишлатар тузилмаларга намойишчиларни тарқатиб юборишга буйруқ бергани учун жавобгарликка тортиш талаб қилиняпти. Мазкур митингни тарқатиш вақтида жабрланганлар шундай талаб чиқди, деб хабар бермоқда 24.kg нашри.
Жабрланганлар Бош прокурор Қурманқул Зулушевга мурожаат қилишган. Улар Бош прокурордан Жээнбековни собиқ Президент унвонидан маҳрум қилишни сўраган.
Шикоятчилар ўз ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун “Кыргыз Умуту” октябрь халқ инқилоби қаҳрамонлари” жамоат бирлашмасини тузган.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрдаги намойишлар Қирғизистонда парламент сайлови ўтказилиши билан бошланганди. 5 дан 6 октябрга ўтар кечаси намойишчилар Ҳукумат, Президент администрацияси ва тергов ҳибсхонасини эгаллаб олганди.
Ўша кечада тартибсизликлар натижасида 1,2 мингдан ортиқ одам жароҳатланган, бир киши ҳалок бўлган. 100 га яқин одам шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси