Жээнбеков ишни пишиқ қилиб кетди

Олам

image
Ўхшаш тақдирлар: Қирғизистон Президентлари лавозимидан қандай кетган? north_east

Ўхшаш тақдирлар: Қирғизистон Президентлари лавозимидан қандай кетган?

Сооронбай Жээнбеков энди нима иш қилиши маълум бўлди north_east

Сооронбай Жээнбеков энди нима иш қилиши маълум бўлди

Янги Ҳукумат билан келишув асосида истеъфога чиққан Сооронбай Жээнбековга собиқ Президент мақоми ва бир қатор имтиёзлар берилади. У мамлакат тарихида ишни бу қадар пишиқ қилиб кетаётган Президент бўлмоқда.

Мамлакат Бош вазири – Президент вазифасини вақтинча бажарувчи Садир Жапаров Сооронбай Жээнбековнинг мақоми тўғрисидаги фармонни имзолади. 

"Қирғизистон Республикаси Президенти фаолиятининг кафолатлари ва Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти мақоми тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, Қирғизистон Республикасининг собиқ Президенти Сооронбай Жээнбеков қонунда назарда тутилган барча ҳуқуқларни ўзида сақлаб қолади.

Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Хусусан, Жээнбеков умрбод давлат муҳофазасига, 1-сонли "Ала-Арча" давлат қароргоҳи ҳудудида яшаш ҳуқуқига, хизмат автомашинасига ва махсус клиникада бепул тиббий ёрдам олишга эга бўлади. Собиқ президентнинг мақомига кўра, уни судга жалб қилиш мумкин эмас. Буни фақат парламент қарори билан бекор қилиш мумкин. 

Маълумот ўрнида, бугунгача Қирғизистон Республикаси Президенти лавозимида фаолият юритган барча собиқ раҳбарлар – Асқар Акаев, Қурманбек Бакиев, Алмазбек Атамбоев собиқ Президент мақоми ва дахлсизликдан маҳрум қилинган. 

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистонни уч йил давомида бошқарди. У 2017 йил 15 октябрда Алмазбек Атамбоев ва унинг Социал-демократик партияси кўмагида сайланган. 2020 йил 5 октябрда Қирғизистон пойтахтида парламент сайловлари натижаларига қарши митинг бошланди. Дастлабки натижаларга кўра, кўпчилик ўринларни Ҳукуматга яқин “Биримдик” (Бирлик) ва “Мекеним Қирғизистон” (Ватаним Қирғизистон) партиялари эгаллаганди. Норозилик ҳаракати полиция ходимлари билан тўқнашувларга айланиб кетди, давлат муассасалари эгаллаб олинди ва номи қораланган бир қатор сиёсатчилар, жумладан Алмазбек Атамбоев озод қилинди. 6 октябрь куни МСК сайлов натижаларини бекор қилди. Мухолифат босими остида 15 октябрь куни Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, сайлов натижалари бекор қилингани ва Ҳукумат истеъфога чиқарилганига қарамай, мамлакатда вазият мураккалигича қолган. Жээнбеков Қирғизистон тарихида қон тўккан ва ўз фуқароларига ўқ узган Президент сифатида қолишни истамаганини айтиб ўтди. У мухолифат етакчиларидан бўлган янги Бош вазир Садир Жапаровни Бишкекда вазиятни нормаллаштириш учун чоралар кўришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сооронбай Жээнбеков Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

1261

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг