“Зенит” - “Спартак” ўйинида катта жанжал содир бўлди (Видео)
Спорт
−
28 Ноябрь 2022 3419 1 дақиқа
Россия кубоги гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган "Зенит" ва "Спартак" ўйинидан сўнг иккала жамоа футболчилари иштирокида оммавий муштлашув юзага келди.
Бош ҳакам Владимир Москалевнинг якуний ҳуштаги чалинганидан сўнг дарҳол "Зенит" ярим ҳимоячиси Вилмар Барриос ва "Спартак" ҳужумчиси Куинси Промес ўзаро тортишиб кетди. Жанжалга иккала жамоанинг бошқа ўйинчилари ҳам аралашди.
"Зенит" ҳимоячиси Родригао Николсон ("Спартак")га оёғи билан зарба берди. Николсон эса Родригаога мушт туширди. Александер Соболев Барриос билан жанжаллашиб кетди.
VAR'ни кўрган ҳакам Александр Соболев, Шамар Николсон, Александр Селихов (барчаси "Спартак"), Вилмару Барриос, Родригао ва Малком (барчаси "Зенит"), жами 6 нафар футболчига қизил карточка кўрсатди.
Ўйин якунида, пенальтилар сериясида "Зенит"нинг қўли баланд келди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025