Зеленскийнинг АҚШга бориши қўрқувдан дарак – “Bloomberg”

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Қўшма Штатларга сафари Киевнинг келажакда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланишидан хавотирга тушганидан далолат беради. Бу ҳақда кеча, 22 декабрь куни “Bloomberg” агентлиги хабар берди. 

Агентлик шарҳловчиси Хэл Брендснинг фикрича, агар ҳамма нарса жойида бўлса, Зеленский Вашингтонга келмас эди. 

Нашрнинг ёзишича, Пентагоннинг баъзи расмийлари Украинага ёрдам АҚШ ҳарбий режалари ёки Вашингтон дуч келиши мумкин бўлган бошқа кутилмаган вазиятлар учун ажратилган ресурсларни қуритаётганидан хавотирда.

АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиши, кузатувчига кўра, қўллаб-қувватлаш абадий давом этади, дегани эмас. 

“Республикачилар бошчилигидаги янги Вакиллар палатасида Украинага скептикларнинг таъсири Киевни бундан кейин нима бўлишидан асабийлаштирса керак – бугунги олқишлар келаси йилда очиқ чек китобига айланиб кетиши номаълум”, деб ёзади Брендс. 

Украина Президенти 24 февралда Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб кириши бошланганидан бери биринчи хорижий ташрифини, хусусан, АҚШга, биринчи навбатда, асосий иттифоқчига 300 кундан ортиқ давом этаётган урушда тўлиқ миқёсда кўрсатилган қўллаб-қувватлаш учун миннатдорлик билдириш мақсадида амалга оширди. У Байден ва Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси билан мулоқот қилди, АҚШ Конгрессида сўзга чиқди


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг