Зеленский ЕИга кириш масаласида Германияга суянишини айтди
Олам
−
17 Май 2022
4125Германия канцлери Олаф Шольц ва Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 17 май куни телефон орқали Украинадаги ҳарбий ва гуманитар вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда DW хабар берди.
“Улар суҳбатда Украина ва Россия можаросига музокаралар йўли билан дипломатик ечим топиш учун Россия томонидан ҳарбий ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши ва Россия қўшинларининг Украинадан олиб чиқилиши керак деган хулосага келишди”, дейди Германия Ҳукумати матбуот котиби Штеффен Хебештрайт.
Матбуот котибининг қўшимча қилишича, суҳбат давомида улар Украинани қўллаб-қувватлаш имкониятлари ҳақида фикр алмашган ва яқин алоқада бўлишга келишиб олган.
Ўз навбатида, Зеленский Шольц билан музокараларни “самарали” деб атаган.
“Биз фронтдаги вазият, Россия Федерациясига босимнинг давом этиши, санкцияларни кучайтириш, тинчликка эришиш истиқболларини муҳокама қилдик. Биз Германиянинг қўллаб-қувватлашини, жумладан, мудофаа кўмагини қадрлаймиз. Украинанинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиш йўлида Германиянинг кейинги ёрдамига умид қиламиз”, деб ёзиб қолдирган Украина Президенти ўз Twitter’ида.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси