Зеленский ва Эрдўған Россия учун хавотирли келишувни имзоладилар

Олам

image

Украинада Туркия билан ҳамкорликда учувчисиз ҳаво воситаларини ишлаб чиқариш кенгайтирилади. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан музокаралардан сўнг маълум қилди. 

“Бугун Украинада учувчисиз ҳаво воситалари ишлаб чиқаришни сезиларли даражада кенгайтирадиган келишув имзоланди”, дейди у Киевдаги учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. 

Аввалроқ Украинада улар Туркиянинг “Bayraktar” учувчисиз учоқларини ишлаб чиқарадиган завод қуриш режаларини маълум қилган эди. 

Икки томонлама иқтисодий ҳамкорликдаги муваффақиятларни санаб ўтган Зеленский, шунингдек, агар мамлакатда хавфсизликка таҳдид мавжуд бўлса, улар унчалик аҳамиятли эмаслигини айтди.  

"Кўпроқ муҳимроқ нарсалар борки, уларсиз иқтисодиётнинг барча ғалабалари ўз маъносини йўқотади – бу хавфсизлик, бу тинчлик. Шунинг учун биз дуч келган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари учрашувимизнинг асосий мавзуси бўлди”, дейди у. 

Зеленский туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдўғанга Киев ва Москва ўртасидаги музокараларда воситачи бўлиш ташаббуси учун миннатдорчилик билдирган.

"Президент Эрдўғанга Украина ва Россия ўртасида воситачи бўлиш ташаббуси учун миннатдорчилик билдираман. Украинада тинчлик ўрнатилиши учун биз барча платформаларда ва барча форматларда қўлимиздан келганини қилишга тайёрмиз. Урушга қаерда нуқта қўйилишининг фарқий йўқ. Асосийси, ҳамма бунга чин дилдан тайёр бўлсин”, дейди Украина Президенти. 

Маълумот учун, жорий йилнинг январь ойида Туркия “Baykar Makina” компаниясидан “Bayraktar Akinci” жанговар учувчисиз ҳаво воситаларини экспорт қилиш бўйича биринчи шартномани имзолади. Қайд этилишича, ушбу ҳаво воситасининг двигателлар Киевда ишлаб чиқарилади.

2021 йилнинг 12 ноябрь куни Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба мамлакатдаги икки компания – “Ивченко-прогресс” давлат корхонаси ва “Мотор Сич” корхонаси Туркия учувчисиз ҳаво воситалари учун двигателлар етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаганини маълум қилган эди.

Сўнгги йилларда Туркия нафақат ўз қуролли кучлари эҳтиёжларини қондириш, балки экспорт учун ҳам жанговар учувчисиз ҳаво воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Айни пайтда “Bayraktar TB2” учувчисиз учоқларидан олтита давлат фойдаланмоқда: Озарбайжон, Қатар, Ливия, Марокаш, Польша ва Украина. Ушбу турдаги учувчисиз ҳаво кемалари Тоғли Қорабоғ, Сурия ва Ливиядаги жанговар ҳаракатларда қўлланилган. 

Россия маҳаллий нашарларида, Туркиянинг учувчисиз ҳаво воситаларини Украинага етказиб берилиши қоралаб келинмоқда. 

“2021 йилда Туркия Украинага “Bayraktar” зарба берувчи учувчисиз учоқларини етказиб берди,  ейинчалик улар Минск келишувларида тақиқланган Донбассда фойдаланилди. Улардан Украина қуролли кучлари томонидан фойдаланилгани ҳақидаги хабарлар ортидан Германия ва Франция ташқи ишлар вазирликлари хавотир билдирган”, дейиалид ТАСС хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

645

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг