Зеленский уруш бошлангандан буён илк хорижий сафарга чиқди – ОАВ

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 21 декабрь куни Вашингтонга жўнаб кетди. Бу унинг февраль ойида Россия босқини бошлангандан буён амалга ошираётган илк хорижик сафари. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

“Украина Президенти ўз мамлакатини тарк этмоқда ва икки манбага кўра, аллақачон бу ерга [Вашингтонга] йўл олган”, дейди телебошловчи. 

20 декабрь куни эрталаб “Axios” портали манбаларга таяниб, Зеленский 21 декабрь куни Вашингтонга ташриф буюриши ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси ва Сенатининг қўшма йиғилишида нутқ сўзлаши ҳақида хабар берди. У Украинага кўрсатилаётган миллиардлаб долларлик ҳарбий ёрдам учун қонунчиларга миннатдорлик билдириши, шунингдек, Киевга ажратилаётган молиявий ресурслар миқдорини оширишни сўраши кутилмоқда. 

Украина президенти Владимир Зеленский Вашингтонга ташрифи давомида АҚШ Президенти Жо Байден билан учрашади, ҳозирда уларнинг учрашуви ишлаб чиқилмоқда.  

“Афтидан, у [Зеленский] Президент Байденга шахсан мурожаат қила олади, ҳозирда Президент Зеленский Оқ уйга ташриф буюриб, Президент Байден билан шахсан учрашиши режалаштирилмоқда”, дейди CNN журналисти жонли эфирда. 

Унинг таъкидлашича, Зеленскийнинг Вашингтонга ташрифи АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети эълон қилиниши билан бир вақтга тўғри келади. Шу билан бирга, телеканалнинг таъкидлашича, Киевга “Patriot” ракетага қарши мудофаа тизимларини етказиб бериш бўйича қарор ҳали қабул қилинмаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

431

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг