Зеленский Украинанинг сўнгги Президенти бўлиши мумкин

Олам

image

Юқори Рада депутати Вадим Рабинович Украина яқин орада парламентар республикага айланиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Унга кўра, амалдаги Президент Владимир Зеленский мамлакатнинг сўнгги раҳбарига айланиши мумкин.

Рабинович Украинани ҳозирда "давлатни бошқаришда ҳеч нарсани тушунмайдиган вақтинчалик ишчилар" бошқараётганини таъкидлаган.

"Ҳозирги ҳукуматнинг барча вакиллари бир ёки икки ойга ташриф буюришади, шунинг учун улардан кейин нима бўлишига аҳамият беришмайди", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради партия Матбуот хизмати. Депутат кўпчилик украиналиклар расмийларнинг ҳаракатларидан ҳафсаласи пир бўлганини эслатиб ўтган.

"Зеленский ёки энг муваффақиятли Президент бўлади ёки Украинанинг охирги Президенти. Чунки биз парламентар республикага айланамиз... Ва менимча, бугун биз иккинчи вариантга яқинмиз!", дея хулоса қилган депутат.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

808

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг