Зеленский Украинани қайта тиклаш учун қанча маблағ кераклигини айтди

Олам

image

Украинани тиклаш учун тахминан 700 миллиард АҚШ доллари керак бўлади. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский талабалар билан учрашувида маълум қилди.

"Сиз ва мен ҳақиқий миқдорни билмаймиз, чунки ҳали уруш тугамади. Уруш якунига етганидан кейин барчаси таҳлил қилинади. Асосан ҳамкорларимиз Украинани қайта тиклаш учун маблағ ажратишга рози", деган Зеленский.

Унинг айтишича, биринчи навбатда энергетика, технология ва иқтисодиёт тизимини "оёққа турғазиш керак". Зеленский яқин йилларда мамлакат Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишига ҳам ишонч билдирган.

“НАТО бизнинг ташқи мудофаамиз ҳамда хавфсизлигимиз кафолатидир. Аммо ички ҳимоямизни мустаҳкамлаб олишимизга ҳам ишончим комил. Биз чегараларимизда, шаҳарларимизда, кўчаларимизда хавфсизликни таъминлаймиз. Келажакда буларнинг барчасига мутлақо бошқача ёндашилади”, дея қўшимча қилган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг собиқ бош вазири Зеленскийнинг ҳеч кимга айланишига оз қолганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг