Курс UZS

USD

12 953.20

15.09

EUR

14 058.11

-18.55

RUB

151.13

1.14

Зеленский Саудия Арабистонига борди (видео)

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ дипломатлари билан бугун, 11 март куни бўлиб ўтадиган музокаралар олдидан Саудия Арабистонига етиб борди. Бу ҳақда “Укринформ” хабар берди.

Қайд этилишича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ҳам айни дамда Саудия Арабистонида бўлиб турибди, аммо у Украина Президенти билан учрашмайди. Зеленский жамоаси эса 28 февраль куни Вашингтонга амалга оширилган муваффақиятсиз ташриф ортидан икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилади. Шунингдек, бугун бўлиб ўтадиган музокараларда Украина делегацияси АҚШни ҳарбий ёрдамни қайта тиклашга кўндиришга уринади.

“Украина делегацияси Жидда шаҳрида қолиб, 11 март куни АҚШ жамоаси билан музокаралар олиб боради ва амалий натижаларга эришишга умид қиламиз. Украина бу музокараларда конструктив позицияда бўлади. Валиаҳд шаҳзода билан урушни тугатиш ва барқарор тинчликни таъминлаш учун зарур бўлган қадамлар ва шартлар бўйича батафсил муҳокама ўтказдик. Мен айниқса, маҳбусларни озод қилиш ва болаларимизни қайтариш масаласига урғу бердим – бу дипломатик саъй-ҳаракатларга ишонч шакллантиришнинг муҳим босқичи бўлиши мумкин. Шунингдек, хавфсизлик кафолатлари форматларига катта эътибор қаратилди” деб ёзди Зеленский ўзининг Х саҳифасида. https://x.com/ZelenskyyUa/status/1899237896055615605

Шунингдек, Рубио Жидда шаҳрига сафари чоғида журналистларга берган интервьюсида агар Украина ва АҚШ Дональд Трамп учун мақбул бўлган келишувга эришса, бу тинчлик музокараларини жадаллаштириши мумкинлигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик расмий Саудия Арабистонида АҚШ расмийлари билан музокаралар чоғида Киев Россияга ҳаво ва денгизда ўт очишни тўхтатишни таклиф қилишини маълум қилган эди. Шу билан бирга, расмий АҚШ Киев билан разведка маълумотлари алмашинувини тўхтатишда давом этса, Россия жанг майдонида “катта устунлик” қўлга киритиши мумкинлигидан хавотир билдирган.  


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Саудия Арабистони Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг