Зеленский Россияга қарши махсус ҳарбий қўмондонлик тузди (видео)

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия ҳудудидаги стратегик объектларга зарба беришга ихтисослашган янги ҳарбий қўмондонлик ташкил этилганини эълон қилди. Унинг айтишича, мазкур тузилма Россиянинг уруш олиб бориш салоҳиятини, айниқса энергетика ва логистика тизимини издан чиқаришга қаратилган. Бу ҳақда “The Guardian” хабар берди.

Маълум қилинишича, Зеленский кеча, 10 июль куни “узоқ масофали таъсир” қўмондонлигини ташкил этиш тўғрисидаги фармонни имзолаган. Президентга кўра, янги қўмондонлик мавжуд барча ресурсларни Россиянинг урушни давом эттириш имкониятларини камайтиришга сафарбар этади.

Ушбу баёнот Украина ҳарбийлари Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Илск нефтни қайта ишлаш заводи, Ленинград вилоятидаги Усть-Луга нефтни қайта ишлаш мажмуаси ҳамда Ростов вилоятидаги нефть терминали ва нефть омборига зарба берганини маълум қилганидан сўнг янграган.

Украина дрон кучлари қўмондони Роберт Бровдининг айтишича, сўнгги беш кун ичида Россиянинг қарийб 50 та ёнилғи ташувчи кемасига зарар етказилган. Шундан 10 таси Азов денгизида ҳаракатланган танкерлар бўлган.

Бунга жавобан Россия Дон–Азов канали орқали кемалар ҳаракатини вақтинча тўхтатган. Шунингдек, Керч бўғози орқали ўтиш учун янги аризаларни қабул қилиш ҳам вақтинча бекор қилинган. Манбаларга кўра, Россия буғдой экспортининг қарийб чорак қисми айнан Азов денгизи орқали амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин яқин ойларда Украинага қарши ҳарбий ҳаракатларни янада кучайтириши мукминлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг