Зеленский Россия билан музокаралар натижасини очиқлади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Киев Москва билан музокараларда ҳали керакли натижани олмаганини, Украина расмийлари делегация қайтиб келиб, музокара жараёнини таҳлил қилгандан сўнг, музокараларнинг иккинчи босқичига ўтиш ҳақида қарор қабул қилишини айтди.  Украина раҳбарининг мурожаати акс этган видео унинг идорасининг Telegram -каналига жойлаштирилди. 

“Ҳозирча биз хоҳлаган натижага эриша олмадик”, дейди Зеленский Беларусда бўлиб ўтган Россия билан музокараларга ишора қилиб.  

"Россия ўз позицияларини эълон қилди, урушни тугатиш учун биздан контрпунктлар янгради. Биз баъзи сигналларни олдик. Делегация Киевга қайтиб келгач, биз эшитганларимизни таҳлил қиламиз ва кейин музокараларнинг иккинчи босқичига қандай ўтишни белгилаймиз”, дейди у. 

Зеленский яна бир бор Ғарб давлатлари ва бутун халқаро ҳамжамиятни Россияга нисбатан қаттиқ санкциялар қўллашга чақирган. 

У, шунингдек, Украинанинг Европа Иттифоқи (ЕИ)га қўшилиши учун ариза топширганини айтди. 

"Биз буни 30 йилдан бери кутдик ва мен ЕИ аризасини имзоладим. Ариза аллақачон Брюсселга етказилган, имзоланишини кутмоқдамиз. Вақт келди!", деган Украина Президенти. 

Музокаралар ҳақида

Россия-Украина музокаралари 28 февраль куни Минскда бўлиб ўтди, учрашув беш соат давом этди. Россия делегациясига Президент ёрдамчиси Владимир Мединский бошчилик қилди. Унга, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарларининг ўринбосарлари Александр Фомин ва Андрей Руденко, Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий ҳам қўшилди. 

Украина томонидан мудофаа вазири Олексий Резников, президент девонининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк, ҳукмрон “Халқ хизматкори” партияси фраксияси раҳбари Давид Арахамия, Донбассда жойлаштириш бўйича алоқа гуруҳидаги Украина делегацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Андрей Костин, депутат Рустем Умеров ва Ташқи ишлар вазири ўринбосари Николай Точицкий иштирок этди.

Россия ва Украина делегациялари бир неча кун ичида Беларусь-Польша чегарасида навбатдаги музокараларни ўтказади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

1597

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг