Зеленскийнинг офисида тинтув ўтказилди

Олам

image

Украина Давлат тергов бюроси мамлакат Президенти Владимир Зеленский офисида тинтув ўтказди. Бу ҳақда “Главком” нашри хабар берди.

Терговчилар Пётр Порошенко Прездентлигида мажлислар баённомасининг юритилиши билан қизиқиб, уларнинг махфийлик даражасини таъминлашга масъул бўлганларни сўроқ қилган. Хусусан, ҳарбий операцияларни режалаштириш билан боғлиқ мажлисларга алоҳида этибор бериляпти.

Шунингдек, терговчилар мажлислар ўтказиш вақтида ким нима дегани, кимлар мутлақ махфий ва давлат сири муҳри остида буйруқлар бергани ҳамда ҳужжатларни имзолагани билан қизиқяпти.

“Бу маълумотлар бошқа давлат, хусусан, Россия Федерацияси манфаатлари учун тўпланаётган бўлиши ҳам мумкин”, деган манба. Бундай ишлар алоҳида шахслар ёрдами билан амалга оширилишини ҳам қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Пётр Порошенко

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг