Зеленский Нетаньяху билан Украинани қўллаб-қувватлаш йўлларини  муҳокама қилди

Олам

image

Кеча, 7 сентябрь куни Украина Президенти Владимир Зеленский Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали гаплашди. Бу ҳақда икки етакчи ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.

Томонлар Исроилнинг Россия босқинига қарши курашда Украинани қўллаб-қувватлаши мумкин бўлган йўналишларни муҳокама қилган. Шунингдек, Украина фуқароларининг визасиз режим остида Исроилга киришининг рад этилиши ҳолатлари кўпайгани масаласи кўтарилган. Нетаньяху бу ҳолат тузатилиши зарурлигини айтган.

“Яҳудийларнинг Янги йили (Рош ха-Шана) яқинлашаётганини ва зиёратчиларнинг Уманга оммавий келишини инобатга олган ҳолда, биз Россиянинг ракета ва Эрон дронлари билан террори давом этаётганини ҳисобга олиб, уларнинг хавфсизлиги ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга жавоб бериш масалаларини муҳокама қилдик”, деб ёзган Зеленский..

Бош вазир Нетаньяхунинг матбуот хизмати эса етакчилар Исроилнинг ҳаво ҳужумидан эрта огоҳлантириш тизимларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилишдаги ҳамкорлик бўйича гаплашганини билдирган.

“Биз Исроилнинг Украинага, шу жумладан Исроилдаги украиналик қочқинларга ёрдамини давом эттириш, шунингдек, фуқаролик мудофааси тизимларини ривожлантиришда ёрдамни давом эттиришни муҳокама қилдик. Мен эътиқод эркинлигини сақлаб қолиш учун бу йил Уманга диндорларнинг келиши имкониятини максимал даражада ошириш зарурлиги ҳақида масалани кўтардим”, деб ёзган Нетаньяху.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский Исроил Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг