Зеленский НАТОга аъзо бўлолмаганидан нолиди
Олам
−
10 Апрель 2022
17342Агар Киев НАТО аъзоси бўлганида, Россия Украинага бостириб киролмаган бўларди. Бу ҳақда Украина Президент Владимир Зеленский сўз очди.
“Агар биз НАТОда бўлганимизда, бу уруш бўлмас эди. Ёки бошқача бўларди. Бизда суяниш учун яқин қўшниларнинг елкаси бўлар эди. Биз бирга кураша олардик, уруш ҳам бўлмас эди”, дейди у.
Зеленский Ғарбдаги ҳамкорлари томонидан тақдим этилган қуролларнинг айрим турлари Украинага жуда кеч етиб келганини айтган. Унинг таъкидлашича, у бир қатор Европа етакчиларидан "100 фоиз қўллаб-қувватлаш"ни кўрмоқда, бошқалари эса ўз позицияларини ўзгартирган.
Украина раҳбари Россия билан тинчлик музокаралари ҳақида гапирар экан, украиналиклар урушнинг тугашини ва тинчликка ўз шартларига кўра эришишни хоҳлашини урғулаган.
“Одамлар барибир тинчликни қабул қиладилар, чунки улар уруш тугашини хоҳлашади. Бизнинг шартларимизда, мустақиллик шартларида, Украина шартларида... Фарзандларидан айрилганлар бор, менимча, исталган шароитда ёки вақтда эришилган тинчлик уларни қаноатлантирмайди. Чунки бу катта яра...
Агар биз ҳис-туйғуларсиз ўйлайдиган бўлсак, қанчалик оғир бўлмасин, ҳар қандай уруш тинчлик билан ёки миллионлаб қурбонлар билан якунланади.
Ҳа, биз курашишимиз керак, бироқ ҳаёт учун. Шунинг учун бу урушни тўхтатиш жуда муҳим”, дейди Украина раҳбари.
LiveБарчаси