Зеленский Қримни нишонга олиши мумкин – “The Times”

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, Украина Президенти Владимир Зеленский жорий йилнинг 8 февраль куни Лондонга борган эди. Эндиликда эса ташриф доирасидаги учрашувлар натижаси ўлароқ Киев Қримдаги нишонларга зарба бериш учун Британиянинг узоқ масофали ракеталаридан фойдаланиши маълум бўлди. Бу ҳақда “The Times” газетаси Украина ҳарбий доираларига таяниб хабар берди.

Қайд этилишича, Украина ҳарбий доиралари Президент Владимир Зеленскийнинг узоқ масофали ракеталар ёрдамида “босиб олинган ҳудудлар қаъридаги” Россия ҳарбий объектларини йўқ қилиш ҳақидаги сўзлари Қримга зарба беришни англатишини тасдиқлаган. Улар Киев бундай ҳаракатларга тайёрлигини айтган.

Маълумот учун, Зеленскийнинг Лондонга ташрифи чоғида Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украинага узоқ масофадаги нишонларга зарба беришга мўлжалланган қуроллар юборилишини тасдиқлаган. Британиялик ҳарбий кузатувчилар гап 240 километргача масофада жойлашган нишонларга зарба бериш учун ишлатиладиган Harpoon ракеталари ҳақида борётганини тахмин қилган. Шунингдек, улар 560 км масофагача зарба бера оладиган Storm Shadow ҳаво ракеталари ҳам юборилиши мумкин, деб ҳисобламоқда. 

Бироқ Украина ҳарбий доиралари Storm Shadow ракеталарининг Киевга юборилиши даргумон, деб ҳисобламоқда. Чунки бу Буюк Британиянинг АҚШга қараганда узоқроқ масофага мўлжалланган қуролларни Украинага беришини англатади. Бу эса Вашингтонни ноқулай аҳволга солиб қўяди.

Манбага кўра, Лондон узоқ масофага учувчи қуроллар етказиб берилиши туфайли можаро авж олиши мумкинлигидан хавотирга тушганига қарамай, ҳукумат ҳозирда Украинага қанча ракета берилиши мумкинлигини ҳақида ўйламоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Зеленскийнинг Брюсселга ташрифи доирасида Европа Иттифоқи Россияга қарши ўнинчи санкциялар пакетини ишга тушираётгани эълон қиганди

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг