Зеленский Ғарбни Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди
Олам
−
07 Май
5130Украина Президенти Владимир Зеленский Ғарбни Киевга қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди. Бу ҳақда у кеча, 6 май куни кечқурун ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида сўз очди.
"Сиёсий қарорлар ҳақиқий логистика билан таъминланиши керак – бизнинг аскарларимиз қурол-аслаҳаларни қабул қилишлари керак", деган Украина раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, барча алоқадор томонлар қурол-яроғ етказиб бериш бўйича кечаю кундуз ишлаши керак, жумладан, АҚШ ҳам.
“The New York Times ”нинг ёзишича, Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина Қуролли кучларига июнь ойи охиридан эрта етказиб берилади. Қайд этилишича, Украина Қуролли кучларини ушбу жанговар тизимлардан фойдаланишга ўргатиш зарур. Хусусан, Германия ўз ҳудудида олти ҳафталик ўқув курсларини ўтказишни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси