Зеленский дронлар учун 500 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфламоқчи
Олам
−
26 Март 2023
6337Украина дронларни сотиб олиш учун камида 20 миллиард гривна (541 миллион доллардан ортиқ) сарфлайди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг навбатдаги видеомурожаатида маълум қилди.
“Ҳукуматимиз шу ҳафтада бир қанча муҳим қарорлар қабул қилди. Хусусан, дронлар ишлаб чиқаришни кучайтирадиган ечим топди. Умуман олганда, бу йил аскарларимиз учун дрон сотиб олишга камида 20 млрд гривна йўналтирилади”, дейди Зеленский.
Унинг айтишича, Украина ҳукумати шу ҳафта бошида армия дронларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни тезлаштириш бўйича резолюцияни қабул қилган. Расмийлар бу ишлаб чиқарувчиларга тезроқ ривожланиш, кенгайиш ва хорижий компаниялар билан яхшироқ рақобатлаша олиш имконини беради, деб умид қилмоқда.
LiveБарчаси