Зеленский бу йил урушга нуқта қўйишга чақирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бу йил Россия билан урушда ғалаба қозониши учун Киевга ҳарбий ёрдамни тезлаштиришга чақирди. Бу ҳақда Украина раҳбари навбатдаги видеомурожаатида айтиб ўтди. 

“Террорчи давлатнинг мағлубиятини тезлаштириши мумкин бўлган мудофаа вариантларини кечиктирмасдан, бу йилнинг ўзида Россиянинг тажовузкорлигига нуқта қўйиш керак”, дейди Украина раҳбари. 

Шунингдек, у Франция Президенти Эммануэль Макронга ҳам миннатдорлик билдирган. 

“Бугунги кунда дипломатик марафонимиздан янги ва кучли натижалар бор. Франция Украинага мудофаа ёрдамини янги босқичга кўтармоқда. Ва мен Президент Макронга бундан етакчилик  учун миннатдорлик билдираман. Биз кўпроқ зирҳли техника, хусусан, Францияда ишлаб чиқарилган ғилдиракли танкларни оламиз”, дейди у. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, бу Киевнинг бошқа барча ҳамкорларига Ғарб типидаги танклар ҳалигача Украинага етказилмаганига мантиқий сабаб йўқлиги ҳақида аниқ сигнал беради.

“Ва бу барча украиналиклар учун хавфсизлик ва барча европаликлар учун тинчликни тиклашда жуда муҳимдир. Янги Раммштейн олдидан бундай сигнал жуда долзарб. Биз бу йил Россия агрессиясига чек қўйишимиз ва террорчи давлатнинг мағлубиятини тезлаштирадиган мудофаа имкониятларини кечиктирмаслигимиз керак”, дея таъкидлади Украина Президенти. 

Зеленскийнинг қўшимча қилишича, замонавий Ғарб зирҳли машиналари, Ғарб услубидаги танклар ана шундай имкониятлардан бири, холос.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг