Зеленский бир неча дипломатларни ўзгартирди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский дипломатик корпусдаги ўзгаришлар тўғрисидаги фармонларни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, у Венгрия, Конго, Литва, Руанда, Словения ва Филиппиндаги элчиларни алмаштирган. Қолаверса, Зеленский Украинанинг БМТдаги доимий вакили лавозимини Бразилиядаги элчи ва Германиядаги собиқ элчи Андрей Мельник эгаллашини маълум қилган.

2020 йилдан бери Украинанинг БМТдаги доимий вакили Сергей Кислица унинг ўрнига ким тайинланиши ҳақидаги фармон ҳали эълон қилинмагананини айтган.

Маълумот учун, Владимир Зеленский ушбу лавозимга тайинлашни ваъда қилган Андрей Мельник Бразилияда бир ярим йил элчи бўлган. Бунгача у қисқа муддат Украина Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган. Германиядаги элчи сифатида у ўзининг шов-шувли баёнотлари билан танилган эди, хусусан, у бир марта Германия канцлерини “ҳафа бўлган жигарбанди” деб атаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг