Путин Зеленский билан учрашган Тўқаевга сим қоқди

Олам

image

Бугун, 26 сентябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Кремль хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбат давомида Россия ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчиликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Бу суҳбат Қозоғистон Президенти давлат ташрифи билан Россияга бориши олдидан бўлиб ўтган. Томонлар савдо ва инвестиция соҳасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръатини мамнуният билан қайд этган.

Қосим-Жомарт Тўқаев, шунингдек, Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессияси доирасида бўлиб ўтган тадбирлар таассуротларини ўртоқлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский Нью-Йоркда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан учрашганди. Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган. Владимир Зеленский Украина ҳудудидаги вазият юзасидан ўз қарашларини баён қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Нью-Йорк Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг