Зеленский Байденнинг F-16 учун украиналик учувчиларни тайёрлашга ваъда берганини айтди
Олам
−
09 Март 2023
3843Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик ҳамкасби Жо Байден украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга тайёрлаш учун ўқув миссиясини ташкил этишга ваъда берганини айтди. Бу ҳақда Зеленский кеча, 8 март куни CNN телеканалига берган интервьюсида айтди.
Зеленский бу йўналишдаги ишлар тез орада бошланишини таъкидлаб, Киевда Американинг F-16 қирувчиларига катта эҳтиёж борлигини таъкидлади. У АҚШ самолётни топшириш бўйича қарорни ўзлари қабул қилишига умид билдирди.
Бироқ Буюк Британиянинг Қироллик мудофаа тадқиқотлари институти таҳлилчиси Жастин Бронк F-16 самолётлари яхши учиш-қўниш йўлакларини талаб қилувчи жуда катта ҳаво ўтказгичлари туфайли Украина учун мос эмас, деган фикрни билдирган. Унинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари етказиб бериши мумкин бўлган энг яхши қирувчи швед Gripen'и бўлади.
Жорий йилнинг февраль ойида “The Washington Post” газетаси Швеция бош вазири Улф Кристерссоннинг сўзларига таяниб, Украинага қирувчи самолётлар етказиб бериш учун халқаро коалиция зарурлигини ёзган эди.
LiveБарчаси