Зеленский Байденнинг Россияга зарба беришга рухсат бергани ҳақидаги хабарни изоҳлади
Олам
−
16:16
6550Украина Президенти Владимир Зеленский “The New York Times” газетасининг АҚШ Президенти Жо Байденнинг Россия ҳудудига узоқ масофали Ғарб ракеталари билан зарба беришга рухсат бергани ҳақидаги маълумотига изоҳ берди. Зеленский бундай рухсат олганини бевосита тасдиқламади.
“Украинани мустаҳкамлаш режаси мен шерикларимга тақдим этган Ғалаба режасидир. Асосий нуқталардан бири армиямиз учун масофа. Бугун кўплаб оммавий ахборот воситаларида тегишли чоралар кўриш учун рухсат олганимиз айтилмоқда. Аммо зарбалар сўз билан эмас. Бундай нарсалар эълон қилинмайди. Ракеталар ўзлари учун гапиради”, деди Зеленский кечки нутқида.
Аввалроқ “The New York Times” газетаси Байден биринчи марта украиналик ҳарбийларга Россияга зарба бериш учун узоқ масофали ATACMS ракеталаридан фойдаланишга рухсат бергани, “Reuters” агентлиги эса Украина яқин кунларда Американинг узоқ масофали ракеталари билан Россияга зарба беришни режалаштираётгани ҳақида ёзган эди.
“Le Figaro”нинг ёзишича, Франция ва Буюк Британия ҳам Украинага Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун узоқ масофали SCALP ва Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга рухсат берган.